Буркина-Фасо прокурори давлат тўнтарилишига раҳбарлик қилган генерал Гилберт Дендренинг активларини музлатиб қўйди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Шу билан бирга, фитнани ташкил қилишда гумонланаётган яна 13 киши, шунингдек, собиқ президент Блэз Компаоре партияси ва бошқа учта партия активлари ҳам музлатилди.
Эслатиб ўтамиз, Буркина-Фасо Вазирлар кенгаши давлат тўнтарилиши учун жавобгар бўлган президент гвардияси бўлинмасини тарқатиб юбориш ҳақида қарор қабул қилди.
Аввалроқ эса ўтган ҳафта Буркина-Фасо президенти вазифасини бажарувчи лавозимидан ағдарилган Мишель Кафандо давлат раҳбари лавозимига ишга қайтди.
Изоҳ (0)