24 сентябрь, пайшанба куни Техас штатида бир моторли самолёт мактаб яқинида ҳалокатга учради. Бортдаги икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС» штат жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосланиб.
АҚШ Федерал авиация бошқармасининг таъкидлашича, самолёт Крэнбери шаҳридаги аэропортдан кўтарилиш чоғининг ўзидаёқ ҳалокатга учраган. Ерга келиб урилган самолёт портлаган ва ёниб кетган. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмаган.
Полициянинг хабар беришича, самолёт болалар америкача футбол ўйнаётган майдондан бор-йўғи бир неча юз метр нарига келиб тушган.
Изоҳ (0)