900 дан зиёд суриялик қочоқ 24 сентябрь, пайшанба куни Германиянинг Киль шаҳридаги энг яхши ресторанлардан бирида меҳмон бўлди. Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги жамоат фонди шаҳар мери ўринбосари Гервир Штёкан билан келишган ҳолда уларни лагердан автобусларда келтириб, байрам дастурхони ёзди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Лагердаги ҳаётдан қийналган одамлар бундай эътибордан бошлари кўкка етди. Тадбирни фонд президенти Аймани Несиевна (Қодирова) маблағ билан таъминлади. У киши қочоқлар билан боғлиқ вазиятни юрагига яқин олади», — дея ёзган Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Қодировнинг таъкидлашича, 25 сентябрь, жума куни ҳам яна минг киши ресторанга олиб келинади. Шунингдек, лагерь ҳудудида ўйинлар ва спорт машғулотлари учун болалар майдончаси барпо этилади. Суриялик болалар ўқийдиган мактаб учун стол-стул ва бошқа жиҳозлар харид қилинади.
Изоҳ (0)