АҚШдаги Verizon телекоммуникация компанияси ўз абонентига хизмат ҳақи учун 2 миллион долларлик ҳисоб ёзиб берди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Кен Слашер ва унинг севган қизи ўтган йилнинг ноябрида иккита телефон сотиб олган ва бир ойдан сўнг уларга доимий равишда алоқа учун нотўғри ҳисоблар юборила бошлаган.
Эркакнинг айтишича, унга 2 156 593,64 доллар ҳақ тўлаш ҳақида ҳисоб келгунича, бунга бепарво қараган. У бир неча марта уяли алоқа компаниясига мурожаат қилганида эса, ҳисоб мутлақо тўғри эканлигини таъкидлашган.
Бу пайтда эса уяли алоқа учун улкан қарзи туфайли ипотека компанияси эркак билан кредит ҳақида шартнома имзолашдан бош тортган.
Бироқ охир-оқибат Verizon ўз хатосини тан олди ва ишни тинч йўл билан ҳал қилди.
Изоҳ (0)