Вашингтондаги Халқаро республика институти АҚШнинг 2015 йил учун Озодлик мукофотини россиялик марҳум сиёсатчи Борис Немцовга беришга қарор қилди. Мукофот унга Россияда демократияни ривожлантиришга ҳаётини бағишлагани учун тақдим этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мукофот 1995 йили таъсис этилган. У билан дунёда озодлик ва демократияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган кишилар тақдирланади. Жумладан, турли йилларда Рим папаси Иоанн Павел II, Рональд Рейган, Натан Шаранский каби таниқли инсонлар мукофот соҳиби бўлган.
Изоҳ (0)