Жанубий Кореяда MERS коронавируси оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг оилалари, қариндошлари ҳукумат ва касалхоналардан товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Улар Сеул марказий судига 1,1 миллиард вонга ( 920 минг доллар) тенг жами 10 та даъво аризаси киритган. Фуқаролар ҳукуматни коронавирус билан оғриган беморлар даволанаётган касалхоналар рўйхатини яшириш ва бу билан унинг тарқалишига шароит яратишда айблади.
Жанубий Кореяда коронавирус билан ҳаммаси бўлиб 186 киши оғриган, 36 киши эса ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ (0)