Шимолий Корея 10 октябрь ёки шунга яқин санада янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказади. Жанубий Корея мудофаа вазирлиги мамлакат парламентига тақдим этган маърузада шундай хулоса билдирилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Ракета Корея Меҳнат партиясининг 3 октябрда нишонланадиган 70 йиллик санасига бағишлаб Пхёнан-Пукто провинциясидаги Тончхан-ри полигонидан учирилиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Олдинроқ Yonhap КХДР узоқ масофага учириладиган ракеталар учун Хитой билан чегарада янги мажмуа қурилишини деярли якунлагани ҳақида хабар берган эди. Тончхан-ри полигонида 2012 йили "Кванмёнсон" алоқа сунъий йўлдошини коинотга олиб чиққан 30 метрли «Инха-3» ракетасидан кўра икки баробар каттароқ қурилмаларни учириш имкониятини берувчи 67 метрли майдон барпо этилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Пхеньянда 10 октябрь куни дабдабали ҳарбий парад ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)