Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта ичида — 28 августдан 4 сентябрга қадар 365,3 миллиард долларгача — 1,1 миллиард долларга қисқарди. Бу ҳақда, Россия Марказий банкига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Россия Марказий банки ва Россия ҳукумати ихтиёридаги ликвидлиги юқори бўлган хорижий активлардан иборат Россиянинг халқаро захиралари хорижий валютадаги маблағлар, махсус ўзлаштириш ҳуқуқлари, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позициялари ва монетар олтиндан ташкил топган.
Изоҳ (0)