Хитой шарқидаги қишлоқлардан бирининг маъмурияти аҳолининг барча итларини қириб ташлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар бермоқда.
«Одамлар 10 сентябрга қадар ўз итларини «бир ёқлик» қилишлари керак, акс ҳолда, қишлоқ маъмурияти уйма-уй юриб, итларни ўлдириш билан шуғулланадиган махсус одамларни тайинлайди», — дейилади тарқатилган баёнотда.
Унда қайд этилишича, уй ҳайвонларига нисбатан мазкур тақиқ «жамоат гигиенаси талабларига риоя этиш зарурати» сабаб жорий этилмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ аҳолиси тунги вақтда итларнинг вовуллаб, тинчлик бермаслигидан шикоят қилган.
Ўз навбатида, жониворларнинг эгалари итларни қонуний йўл билан сотиб олганликларини таъкидламоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ҳам итларнинг эгалари фикрига қўшилиб, уйга берухсат кириш қонун бузилиши сифатида талқин этилишини тасдиқлади.
Хитойда тахминан 130 миллион ит яшайди, уларнинг 27 миллиони шаҳар аҳолисининг уй ҳайвони ҳисобланади.
Изоҳ (0)