Қиролича Елизавета II тахтда бўлиб туриш борасида Британия ҳукмдорлари ўртасида мутлоқ рекорд ўрнатди: қиролича Викториянинг 63 йил, 7 ой ва 2 кунга тенг натижаси 9 сентябрь, чоршанба куни тарихга айланди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Мазкур воқеа муносабати билан тантаналар 53 мамлакатни ўз ичига олувчи Британ Ҳамдўстлигининг кўпгина минтақалари, жумладан, Тинч океанидаги Тувалу орол-давлатида ҳам нишонланиши кўзда тутилган.
Шотландиядаги чиқиши чоғида қиролича «бу сана билан боғлиқ дабдабали тантаналарга ҳеч қачон интилмагани, аммо фуқароларининг самимий муносабатларидан кўнгли кўтарилгани»ни таъкидлаб ўтган.
Елизавета II давридаги ҳисоб бўйича ўн иккинчи бош вазир бўлган Дэвид Кэмерон «қиролича ҳукм сурган 63 йил мобайнида Британия монархияси доимий ўзгарувчи дунёда барқарорлик ҳудуди бўлиб қолгани»ни айтиб ўтган.
Изоҳ (0)