• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия соҳилларида жонсиз ҳолда топилган 3 ёшли суриялик қочоқнинг сурати дунёни ларзага солди (фото)

    Суриялик уч ёшли Айлан Курдий ва унинг акаси — беш ёшли Галип 2 сентябрь, чоршанба куни Туркиянинг Бодрум шаҳридаги қирғоқбўйидан жонсиз ҳолда топилди.

    Фото: mixnews.lv

    Фото: mixnews.lv

    Улар ота-онаси билан уруш домида бўлган Суриядан Ўртаер денгизи орқали аввал Грецияга, у ердан қариндошлари яшайдиган Канадага етиб олмоқчи бўлган, бироқ йўлда болалар онаси билан бирга ҳалок бўлган. Туркиядан грек оролларидан бирига қараб ҳаракатланаётган қайиқни катта тўлқинлар ағдариб юбориши натижасида яна 14 киши, жумладан ёш болалар чўкиб кетди.

    Туркиянинг Бодрум шаҳрида тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган уч ёшли Айлан ва унинг беш ёшли акаси Галипнинг фотосуратлари дунёдаги барча ОАВлар эътиборига тушди ва дунё ҳамжамиятини ларзага келтирди.

    Бутун дунё бўйлаб рассомлар жонсиз ҳолда соҳилда ётган Айланнинг расмини ўзига хос тарзда тасвирлади. Уларнинг баъзиларини қуйида кўришингиз мумкин.

    Фото: Twitter / @kyeslam

    Фото: Twitter / @kyeslam

    Фото: Twitter / @Joyce_Karam

    Фото: Twitter / @Joyce_Karam

    Фото: Twitter / ‏@khalidalbaih

    Фото: Twitter / ‏@khalidalbaih

    Фото: Twitter / ‏@latteofmylife

    Фото: Twitter / ‏@latteofmylife

    Фото: Twitter / ‏@AzzamDaaboul

    Фото: Twitter / ‏@AzzamDaaboul

    Фото: Twitter / ‏@SteveDennis71

    Фото: Twitter / ‏@SteveDennis71

    Фото: Twitter / ‏@HopeSarout

    Фото: Twitter / ‏@HopeSarout

    Фото: Twitter / @AfjolUddin

    Фото: Twitter / @AfjolUddin

    Фото: Twitter / @theghaliatwal

    Фото: Twitter / @theghaliatwal

    Фото: Twitter / @ugurgallen

    Фото: Twitter / @ugurgallen

    Шунингдек, ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам воқеа юзасидан қизғин фикрлар билдирди. Улардан бири бор ҳисларини шеър орқали тўкиб сочди:

    Соҳилдаги гўдак нидоси

    Мурғак бу танамга бўзлаб йиғлама,Кўнгилни ғашлама, юрак тиғлама.Балки, йиғла, уммат, ожизлигингга,Бўзла, инсоният, ночизлигингга.

    Инсон ҳуқуқидан сўз очма, башар,Лоақал жим тургин, инсонсан, агар.Нифоқу ёлғонга тўлган, эй олам,Бир нафас сукут қил, сўзлайин мен ҳам.

    Дунёга келгандим, кўп вақт бўлмади,Балоғатга ҳали ёшим тўлмади.Ота-онам билан яшардим сокин,Севардим, ўпардим ватаним хокин.

    Мен ўйнаб юргандим мутлақ беозор,Ҳеч кимга кўнглимда йўқ эди ғубор.Ўзгалар оёғи бош бўлмиш бизга,Ўз қўлимиз етмас ҳаттоки тизга.

    Айбимиз – қўрқармиш биздан қўшнимиз,Семизроқ экандир яна қўзимиз.Баногоҳ уйимни тутди бир олов,Ўтинлар хўп ёнар, кўринмас косов.

    Бир-бирин ўмарди қадим қардошлар,Қўл-оёқ узилди, кесилди бошлар.Бошларда ақл йўқ, кўз кўр, тил соқов,Қўл-оёқ хиёрсиз, бир-бирига ёв.

    Мен оловдан қочиб, чўкдим денгизга,Дунёни тарк этдим, одамлар, сизга.Денгиз ҳам вужудим юта олмади,Дардимни уммон ҳам кўтаролмади.

    Сувининг шўрлиги кўзим ёшидан,Тўлқинлар юрагим ютган тошидан.Бугун мен ётибман соҳилда сокин,Юзларим ўпармиш ўзга юрт хокин.

    Кўз ёшимни денгиз ювиб ётибди,Бошимни тўлқинлар силаб ётибди.Майли, жонсиз танам кўрсин ҳам дунё,Виждонсиз нигоҳлар тушмасин аммо.

    Бошим силамасин, қилурман ҳазар,Золимга узалган қўл бўлса агар.Совуган жасадим ўпмангиз, зинҳор,Ҳаққа очилмаган лабдан этгум ор.

    Боқманг кимлигимга, сабаб сўраманг,Бир инсон фарзанди инсон деб қаранг.Ҳали, эй инсонлар, берасиз жавоб,Мурғак бу жонимдан сўралур ҳисоб.

    Демангиз чўкмишдир жажжи бир бадан,Исломий ҳамият, инсонлик чўккан.Жоним олиб қочдим, борганим ажал,Қорнингиз тўқликдан ёрилган маҳал.

    Менку жаннат сари учдим қуш бўлиб,Қардошларим асранг, кетмасин ўлиб.Отам Иброҳимга етишдим омон,Сизларни кутмасин Фиръавну Ҳомон.

    Кўзни очинг, қайтинг ўзлингизга,Бўлди, расм чизманг кўзлигингизга.Мусулмон мусулмон зулмидан қочса,Ўзгалар унга ўз эшигин очса,

    Араблар эшигин қоқмаса араб,Ўзга остонада турса мўлтираб,Эй Уммат, ҳаётдан кечганинг яхши,Денгизларга чўкиб кетганинг яхши!

    Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

    20.11.1436/04.09.2015

    05.09.2015, 08:52   Изоҳ (0)   145667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурияда ўлими бутун дунёни ларзага солган икки ёш бола дафн этилди

    05.09.2015, 08:47

    Путин Хакасияда Мурка лақабли мушук билан суратга тушди

    05.09.2015, 08:17

    Украинадаги болаларнинг 86 фоизи полиомиелитга қарши эмланиши лозимлиги айтилмоқда

    05.09.2015, 08:16

    АҚШ маъмурлари америкалик дипломатлар ва ҳарбийларнинг оилаларига Туркияни тарк этишни таклиф қилди

    05.09.2015, 08:09

    Жанубий Қозоғистондаги тўйда рўй берган отишмада 26 ёшли қиз ҳалок бўлди

    05.09.2015, 08:05

    Исроиллик қурувчилар Қадимги Рим тобутини ўғирлади

    04.09.2015, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцария Путин Зеленский билан музокаралар учун Женевага келса, уни ҳибсга олмайди

    Дунё | 19 август, 22:10

    Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами учун тахминан 473 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 август, 21:55

    Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори ставкаси 42 фоиздан ошди

    Иқтисодиёт | 19 август, 21:45

    Алфа Сентавр тизимидаги экзосайёра йўлдошлари яшаш учун яроқли бўлиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 19 август, 21:35

    Ўзбекистон президенти Покистон делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 19 август, 21:23

    “Чорсу” бозорида машинадан 128 млн сўм пул ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 19 август, 21:16

    “Ўттизта давлат Украина учун хавфсизлик кафолатлари концепцияси устида ишламоқда” — НАТО бош котиби 

    Дунё | 19 август, 21:00

    Тошкент шаҳрида Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази очилади

    Ўзбекистон | 19 август, 20:54

    Зеленский ҳудудларни “мутаносиб алмаштиришга” тайёр эканлигини билдирди — WSJ

    Дунё | 19 август, 20:50

    “Терминатор” энди фантастика эмас: режиссёр Жеймс Кемерон фильм воқеалари ҳақиқатга айланиши мумкинлигидан ҳавотирда

    Кино | 19 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.