Уруш домида бўлган Суриядан Ўртаер денгизи орқали Грецияга етиб олмоқчи бўлиб, онаси билан биргаликда ҳалок бўлган икки суриялик бола 4 сентябрь, жума куни она шаҳри Кобанидаги қабристонда дафн этилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» араб телеканалларига таяниб.
Қайиқ ҳалокатида омон қолган отага ҳамдардлик билдириш учун юзлаб кишилар келди. Бутун оиласидан айрилган Абдулла Курдий ўша тунда тирик қолган тўққиз кишидан бири бўлди. Туркиядан грек оролларидан бирига қараб ҳаракатланаётган қайиқни катта тўлқинлар ағдариб юбориши натижасида яна 14 киши, жумладан ёш болалар чўкиб кетди.
Туркиянинг Бодрум шаҳрида тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган уч ёшли Айлан ва унинг беш ёшли акаси Галипнинг фотосуратлари дунёдаги барча ОАВлар эътиборига тушди ва дунё ҳамжамиятини ҳаракатга келтирди. Ҳамма яхши ҳаёт илинжида Европага қараб қочаётган муҳожирларни қутқариш бўйича кескин чоралар кўриш зарурати ҳақида гапира бошлади.
Изоҳ (0)