Россия президенти Владимир Путин Хакасиянинг Краснополье қишлоғидаги қурилиш майдонига ташриф буюрди, у ерда шу йилнинг апрелида табиий ёнғинлардан зарар кўрган республика фуқаролари учун уйлар қуриш ишлари якунланмоқда, деб ёзади Кремль расмий сайти. Уй-жойни кўриш чоғида давлат раҳбари маҳаллий мушук билан суратга тушди.
Путин қуриб битказилган уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлигини текширди, шунингдек, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди. Оилалардан бирининг уйига кириб, президент хоналарни кўздан кечирди, у ерда Мурка лақабли мушукни кўриб қолди, уни қўлига олиб, силади.
Изоҳ (0)