АҚШ расмийлари Туркияда истиқомат қилаётган америкалик ҳарбийлар ва дипломатларнинг оилаларига мамлакат ҳудудини тарк этишни таклиф қилди. Бу ҳақда «RIA Novosti» хабар бермоқда.
Гап «Инжирлик» авиабазаси ва Американинг Адана шаҳридаги консулхонасида бўлиб турган тахминан 900 киши ҳақида кетмоқда. Пентагон ва Давлат департаментининг бу таклифи турк ҳарбий самолётлари халқаро коалициянинг ИШИД Сурияда эгаллаган ҳудудларга зарба беришига қўшилганидан сўнг билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия ҳукумати мамлакатдаги авиабазаларда коалициянинг ҳаво кемалари жойлаштирилишига рухсат берганди. Август ойи ўрталарида «Инжирлик» авиабазасидан кўтарилган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолётлари ИШИДнинг Суриядаги марраларига биринчи зарбаларни ёғдирган.
Изоҳ (0)