Украинада полиомиелит тарқалгани расман қайд этилди. Вирус эпидемияга айланиб кетиши хавфи бор, аксарият касалхоналарга эса ҳозиргача вакцина келтирилмаган ва болалар эмланмаган. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Мамлакатда ушбу ҳолат юзасидан ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, маҳаллий ҳукумат вакилларидан иборат штаб тузилган. Украинада бор-йўғи 20 минг дозага етгулик вакцина борлиги сабаб Канада гуманитар ёрдам тариқасида вакциналар ажратди.
Маълумотларга кўра, ушбу хавфли касаллик қўзғолиши охирги бор Мадагаскарда кузатилган. Украина полиомиелит тарқалгани қайд этилган Европадаги ягона мамлакат ҳисобланади.
Изоҳ (0)