Хотини томонидан занжирлаб қўйилган Хакасия (Россия) фуқароси бўғилиб ўлди. Бу ҳақда Республика тергов бошқармаси сайтида хабар берилган.
Саянагорск шаҳридаги квартиралардан бирида 57 ёшли эркакнинг жасади топилгани тўғрисидаги хабар 3 сентябрь, пайшанба куни келган. Бу жиноятни содир этишда марҳумнинг хотини гумон қилинди.
Тергов бошқармаси маълумотларига кўра, ичкиликка ружу қўйган эри квартирадан чиқиб кетмаслиги учун аёл уни диванга ўтқазиб, занжирнинг бир учини радиатор қувурига боғлаган, иккинчи учини эса бўйни атрофида айлантириб, қулф солиб қўйган.
Аёлга нисбатан жиноий иш очилиб, ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисида тилхат олинди.
Изоҳ (0)