Америка махсус хизматлари телефон суҳбатларини тинглаш бўйича кенг кўламли дастурини жорий йилнинг ноябрь ойигача давом эттириш учун рухсат олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» АҚШ адлия вазирлиги ва миллий разведка директори аппаратининг биргаликдаги баёнотига таяниб.
Ҳужжатда аниқлик киритилишича, рухсатнома хорижий разведкалар фаолиятини назорат қилиш бўйича Америка махсус суди томонидан берилган. Унга кўра, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги телефон қўнғироқларини, Америка ҳукумати таъкидлашича, улар ҳақида «метамаълумотлар» олиш учун 28 ноябргача кузатиш ҳуқуқига эга.
Ноябрь охиригача МХА янги, шунга ўхшаш дастурни йўлга қўйиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)