АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳрида яшовчи 14 ёшли спортчи бола Фоулер неглерияси — инсон миясини еб қўядиган амёба туфайли вафот этди, дея хабар бермоқда CNN.
13 август куни югуриш билан шуғулланувчи спортчи, ўсмирлар Олимпиадасида уч карра иштирок этган кичик Майкл Жон Райли ўз жамоаси билан Хьюстондаги боғда машқ қилаётган бўлган. Сувни кечиб ўтиш чоғида ўлим келтирувчи паразитни юқтириб олган. Дастлаб ўсмир фақат кучли бош оғриғидан шикоят қилган, кейинроқ унинг аҳволи ёмонлашган ва 17 кундан сўнг вафот этган.
Паразит асосан 25—30 даража илиқ табиий сув ҳавзаларида яшайди, бироқ баъзан ифлосланган бассейнларда ҳам учрайди.
Изоҳ (0)