Россиянинг Уссурийск шаҳрида тошқин натижасида «Яшил орол» ва «Мўъжизавий» ҳайвонот боғларида сақланаётган 28 дан ортиқ жонивор ва паррандалар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РБК».
Ҳайвонлар нобуд бўлиши ҳолати бўйича Приморье ўлкаси прокуратураси текширув олиб борган. Натижада 26—31 август кунлари Приморье ўлкасига «Гони» тўфони ёпирилгани, шу муносабат билан 27 август куни Уссурийск шаҳар маъмурияти фавқулодда вазият режимини жорий қилгани маълум бўлди.
Прокуратура версиясига кўра, ҳайвонот боғи ходимлари тўфон оқибатлари олдини олиш учун ҳеч қандай чора кўрмаган. Жониворлар ходимларнинг «ноқонуний ҳаракатсизлиги» туфайли нобуд бўлган.
Ўтган ҳафта давомида Уссурийскда камида икки ойлик ёғингарчилик нормаси ёғди. Тўфон натижасида юз берган кучли ёғингарчилик оқибатида одамлар орасида қурбонлар бўлгани йўқ. Шаҳарда бир неча ўнлаб уйлар ва болалар боғчаси сув остида қолган, 2,5 мингга яқин аҳоли электр таъминотидан узилиб қолган.
Изоҳ (0)