Миср ташқи ишлар вазирлиги хориж давлатларининг мамлакат суд ҳокимияти ишига аралашиш ва унга босим кўрсатиш ҳаракатларини қоралади. Бу борадаги баёнот 30 август, якшанба куни, Қатарнинг «Ал-Жазира» телеканали ходимларидан бир гуруҳига айблов эълон қилинганидан сўнг тарқатилди, дея хабар берди «ТАСС».
Эслатиб ўтамиз, Миср суди «Ал-Жазира» ходимлари Муҳаммад Фахмий, Боҳир Муҳаммад ва Питер Гристни «Мусулмон биродарлар» уюшмасини қўллаб-қувватлашда айблаб, уч йиллик қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм этди. Бу қарор дунёнинг кўплаб мамлакатлари, хусусан, Европада норозилик уйғотди.
Изоҳ (0)