Орегон штатидан сенатор-демократ Жефф Меркли АҚШ Конгрессида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган овоз бериш чоғида Эрон ядро дастури бўйича келишувни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу билан Сенатдаги келишув тарафдорлари сони 31 кишига етди ва ушбу ҳужжат ўз кучини сақлаб қолишини кафолатлаш учун яна учта овоз керак бўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айни пайтда деярли барча республикачилар келишувни рад этишга тайёргарлик кўрмоқда. Улар Конгресснинг икки палатасида ҳам кўпчилик овозга эга ва Теҳрон билан келишув ёқланмаслиги эҳтимоли катта. Бироқ президент Барак Обама агар Конгресс шундай қарорга келса, бу хулосага тақиқ қўйиши тўғрисида аввалдан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)