Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Куала-Лумпурдаги ҳукуматга қарши намойиш қатнашчилари мамлакат аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланмаётганини таъкидлади. «Улар 20 минг кишини ҳам тўплаши мумкин, аммо кўпчилик малайзияликлар ҳукумат тарафдорлари», — дея маълум қилди бош вазир ҳудудларни ривожлантириш федерал агентлиги ташкил этилганлигининг 50 йиллигига бағишланган маросимда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Куала-Лумпурда бир неча кундан бери ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда ва уларда асосан ҳисоб рақамида йирик миқдордаги маблағ аниқланганлиги туфайли сиёсий можаролар марказида қолган Нажиб Раззоқ шаънига танқид янграмоқда. Қатнашчилар сафида мамлакатнинг собиқ бош вазири, 90 ёшли Махатхир Муҳаммад ҳам бўлган. У Раззоқни истеъфо беришга, парламентда эса ҳукуматга ишончсизлик билдиришга чақирди.
Изоҳ (0)