Корея Республикаси ва КХДР ўтган ҳафта Пханмунжомда кескинликни юмшатиш бўйича ўтказилган музокараларда эришилган келишувларга риоя қилинган тақдирда, тинчлик ва бирлашувга қараб ҳаракат қилишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда 1 сентябрь, сешанба куни Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Корея Республикаси етакчиси икки мамлакат 1950—1953 йиллардаги уруш натижасида бир-биридан ажралган қариндошларни учраштиришда муваффақиятга эришишига умид билдирди. Уни ташкил этиш бўйича музокаралар 7 сентябрга режалаштирилган, учрашувнинг ўзи эса 27 сентябрь — Кореяда ҳосил ва аждодларни хотирлаш байрами нишонланадиган кунда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)