АҚШ президенти Барак Обама дунё ҳамжамиятини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича битимга иложи борича тезроқ эришишга чақирди, дея хабар бермоқда «Лига.Новости».
Аляскада бўлиб ўтаётган Арктикада ҳамкорлик бўйича халқаро анжуманда нутқ сўзлар экан, Обама ҳозирча ҳеч қайси мамлакат иқлим муаммоси ечимига қараб зарур тезликда бормаётганини таъкидлади.
Келишув декабрда, БМТнинг Париждаги иқлим масалалари бўйича саммити давомида имзоланиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)