Хитойнинг Шаньдун провинцияси, Дунин шаҳар округида жойлашган Лицзинь уездидаги кимё заводида кучли портлаш рўй берди.Ҳодиса оқибатида жабр кўрганлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида хабар берилмаган. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «Коммерсант.ru» маълум қилди.
Олдинроқ ХХР бош прокуратураси Тяньцзинь шаҳри маъмурияти ва портининг 11 нафар вакилига нисбатан жиноий иш очгани айтилганди. Ундан ташқари, омбори портлаган компаниянинг 12 нафар вакили ҳам қамоққа олинган.
Изоҳ (0)