АҚШ Давлат департаменти хакерлар ёрдамида Американинг тижорий сирларини қўлга киритган Хитой компанияларига қарши иқтисодий санкциялар қўллашга тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида ОАВда пайдо бўлган маълумотларни тасдиқламади, аммо инкор ҳам этгани йўқ. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Санкциялар борасида ҳеч нарса дея олмайман, аммо АҚШ ва Хитой ўртасида киберҳудуддаги фаолият юзасидан қарашлардаги жиддий фарқ сақланиб қолаётгани бор гап. Бизни Хитой маъмурлари ноқонуний йўл билан шахсий ва тижорий маълумотлар қўлга киритилишини қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги маълумотлар ташвишлантирмоқда», — дея маълум қилган департаментнинг расмий вакили Марк Тонер.
Тонер ушбу масала ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг АҚШга сентябр ойида кутилаётган ташрифи чоғида Барак Обама билан музокараларда муҳокама қилиниши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)