Хитойнинг Хэйлунсзян провинциясидаги шаҳарлардан бирида ерости коммуникацияларининг емирилиши оқибатида тўрт киши жабрланди. Ҳодиса 22 август, шанба куни содир бўлган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Кузатув камералари тротуар ўртасида ўра ҳосил бўлган пайтни тасвирга туширган. Видеода тўрт киши ўрага қулагани, бир аёл эса унинг четига илиниб қолишга уринаётганини кўриш мумкин. Ҳодиса иштирокчиларининг барчаси тирик қолган, воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)