АҚШ президенти Барак Обама Wikileaks сайтида чоп этилган Америка махфий хизматларининг япон сиёсий арбоблари ортидан жосуслик қилгани ҳақидаги маълумотлар муносабати билан Токиодан узр сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Президент Обама Японияда жиддий норозиликларга сабаб бўлган бу ишдан жуда афсусда эканлигини билдирди», — дея таъкидлаган мамлакат бош вазири Синдзо Абэ.Обама Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот чоғида ўз узрини келтирган.
Изоҳ (0)