Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги заҳарли моддалар сақланувчи омборда юз берган портлаш қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 139 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлган барча 139 кишининг шахси аниқланган, 34 киши эса бедарак йўқолган деб гумон қилинмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 84 нафари ўт ўчирувчи ва саккиз нафари полиция ходимидир.
Тяньцзиндаги йирик фавқулодда ҳолат 12 август куни юз берганди. Тротил эквивалентида 3 тоннага тенг бўлган дастлабки портлашдан сўнг бир неча янги портлашлар юз берди, уларнинг энг кучлиси қуввати тротил эквивалентида 21 тоннага тенг эди.
Изоҳ (0)