26 август, чоршанба куни Қирғизистоннинг Чуй вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабарларига таяниб, «TASS» хабар берди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, Honda Odyssey машинаси ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Lexus 470 автомобилига тўқнаш келган,— дея маълум қилди вазирлик вакили. – Оқибатда Honda ҳайдовчиси ва салонда бўлган олти йўловчи ҳаётдан кўз юмган, Lexus машинасидаги икки киши оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган».
Гувоҳларнинг таъкидлашича, тўқнашув шу даражада кучли бўлганки, Honda икки қисмга бўлиниб кетган. Айни пайтда ҳодиса жойида тергов гуруҳи иш бошлади, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.
Изоҳ (0)