Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри акими (ҳокими) Бауиржан Байбек усти ёпиқ бозор расталари бўйлаб айланиб, мева ва қуруқ меваларнинг нархлари билан танишди, кўчада ўқув буюмлари ва идора маҳсулотларини сотаётган контейнерларни текширди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Байбек «Дўстар» компанияси директорининг 1000 ўринга мўлжалланган савдо павильонини (400 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳи билан бирга) реконструкция қилиш бўйича ҳисоботини ҳам тинглади.
Эслатиб ўтамиз, 20 августдан эътиборан Қозоғистон миллий валютаси — тенге эркин курсга ўтгани муносабати билан, мамлакат бош вазири Карим Масимов нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берганди.
Худди шу куни Оқўрдада бизнес вакиллари билан учрашган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «озиқ-овқат маҳсулотлари нархини оширган шахсларни тутиш ва жазолашга» ваъда берганди.
Изоҳ (0)