Қозоғистоннинг Семей шаҳри ҳокими Ермак Салимов шаҳардаги жамоат транспорти ишини текшириш чоғида бекатда автобусни нақ бир соат кутиб қолди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
«ВКонтакте» фойдаланувчилари хабарларига кўра, ҳоким 19 август куни тушлик вақтида маслаҳат котиби билан йўловчи ташиш графигига риоя этилишини текширган. 45-рақамли йўналишнинг ўзигина бир соат куттирган. Фойдаланувчи жамоат транспорти сифати бўйича ўз фикрини ҳокимга билдирганини маълум қилди. «Унинг ишлаш услуби бошқалардан анча фарқ қилади. Халқ билан ҳамжиҳат бўлиш керак», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)