Москва марказида 2015 йил февралида ўлдириб кетилган россиялик мухолифат арбоби Борис Немцовнинг қизи Жанна Немцова терговчиларнинг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни сўроққа тутишдан бош тортгани устидан шикоят қилди. Бу ҳақда «Echo.msk.ru» хабар бермоқда.
Адвокат Вадим Прохоровнинг сўзларига кўра, марҳум Немцовнинг қариндошлари суддан Тергов қўмитаси масъул шахсларининг ҳаракатсизлигини ноқонуний, деб топишни сўрамоқда.
Борис Немцовнинг яқинлари фикрича, Россия Тергов қўмитаси масъуллари қотиллик ташкилотчилари ва буюртмачиларини аниқлашдан қочмоқда.
Изоҳ (0)