АҚШ ҳукумати Тожикистоннинг июль ойида табиий офатлардан зарар кўрган фуқароларига 50 минг долларлик гуманитар ёрдам тақдим этди, дея хабар бермоқда Asia-Plus Американинг Душанбедаги дипломатик ваколатхонасига таяниб.
Ушбу кўмак АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) ва Раҳм-шафқат корпуси томонидан берилди. У Бедак, Халкарф, Пингон ва Мазори боло қишлоқлари аҳолиси учун мўлжалланган чодирлар, тиббиёт аптечкалари, сув ва бошқа энг муҳим буюмларни ўз ичига олади.
Ёрдам Тожикистон ҳукуматининг тегишли сўровидан сўнг жўнатилди.
Изоҳ (0)