Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Калифорния марказий округи судьяси Гери Клаузнер бокс бўйича беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланган америкалик Флойд Мэйуэзернинг филиппинлик Менни Пакьяо устидан қозонган ғалабаси тафсилотлари юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда Globoesporte хабар бермоқда.

Фото: Global Look

Фото: Global Look

Судья мухлислар томонидан берилган 32 шикоятни таҳлил қилиб чиқиш ниятида. Мазкур шикоятларда жангнинг, мухлислар фикрича, баҳсли натижасини қайта кўриб чиқиш илтимоси бор — америкалик боксчи ҳакамларнинг якдил овози билан ғалаба қозонган эди. Тергов боксчиларнинг ўзига, уларнинг агентлари ва жанг ташкилотчиларига дахл қилади.

Суд, шунингдек, Пакьяо томонидан елкадаги жароҳат яширилгани ва у шу вазиятда жангга киргани ҳолатини ҳам кўриб чиқади. Аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан Невада штатида истиқомат қилувчи икки киши судга шикоят қилган ва 5 миллион доллар миқдорида товон пули талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мэйуэзер ва Пакьяо ўртасидаги 12 раундли жанг 2 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан, очколар бўйича америкалик боксчининг ғалабаси билан якунига етганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди