Эквадорда футбол бўйича аёллар чемпионатининг «Котопакси» ва «Эсмералдас» жамоалари ўйинидан сўнг оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда 101greatgoals.com хабар бермоқда.
«Котопакси» фойдасига 3:2 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг «Эсмералдас» футболчилари ҳакамларга норозиликларини билдирди, бу можарога «Котопакси» вакилалари ҳам қўшилиб, ур-йиқитга айланиб кетди. Стадионда қўриқчилар ва полиция ходимлари бўлмагани сабабли ёқалашаётган спортчи хонимларни жамоалар ходимлари зўрға тинчлантириб олди.
Эквадор футбол федерация мазкур ҳодиса юзасидан текширув бошланганини эълон қилди.
Изоҳ (0)