Америкалик Льюис Фогл ўзи содир этмаган 15 ёшли қизни зўрлаганлик ва қотиллик айби билан кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
34 йил умрини қамоқда ўтказган 63 ёшли Фоглни судья ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилгани қутқарди: ДНК таҳлили жиноят жойида аниқланган ашёвий далиллар Фоглга тегишли эмаслигини кўрсатган.
Аммо Питтсбург прокурори Патрик Догерти Льюисдан айбни соқит этишга шошилмаяпти: у Фоглнинг айбини тасдиқлайдиган янги далилларни тўплаб, судга тақдим этиш ниятида.
Изоҳ (0)