Яқин ўн йил давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи босқичма-босқич арзонлашади. Бу ҳақда БМТ ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг қўшма ҳисоботига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Сўнгги йиллар билан таққослаганда жаҳон қишлоқ хўжалиги бўйича прогнозлар нисбатан барқарор, бироқ биз яқин йилларда нарх беқарорлиги билан боғлиқ хавфларни истисно қила олмаймиз», — деди ИҲТТ бош котиби Анхель Гурриа.
Ўз навбатида, бош директор Жозе Грациану да Силванинг фикрича, нархлар пасаяётганига қарамай, тўйиб овқат емаслик ривожланмаган мамлакатларда жиддий муаммолигича қолмоқда.
Қўшма ҳисоботда қайд этилишича, 2024 йилга бориб балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш 20 фоизга ошади. Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми нархлар пасайиши натижасида камайиши мумкин, бироқ озуқа емнинг арзонлашуви соҳа барқарорлигини қайта тиклашга ёрдам бериши мумкин.
Сут маҳсулотлари экспортининг асосий ҳажми тўрт мамлакат — Янги Зеландия, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Австралия ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ (0)