Буюк Британия шаҳзодаси Жоржни суратга тушириш иштиёқидаги папараццилар сони ортиб, улар қўллайдиган усуллар тобора хавфли тус олмоқда. Германия, Франция, Австралия, Янги Зеландия ва АҚШдаги айрим нашрларда Жоржнинг «ноқулай ҳолатдаги» расмлари берилган. Кенсингтон саройи дунё оммавий ахборот воситаларига икки ёшли шаҳзоданинг рухсат берилмаган расмлари чоп этилишига йўл қўймаслик ҳақидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Ушбу баёнотда ўтган ҳафтада рўй берган ҳодиса ҳам мисол тариқасида келтирилган: полиция ижарага олинган автомобиль юкхонасига жойлашиб, болалар майдончасидан ташқарида шаҳзодани тасвирга туширишга интилган фотографни пайқаб қолган.
Изоҳ (0)