Америка Қўшма Штатлари Францияга Пабло Пикассонинг «Сартарош аёл» (La Coiffeuse) суратини қайтарди. Кейинги 14 йил давомида йўқолган деб ҳисоблаб келинган картинани топшириш маросими Вашингтондаги Франция элчихонасида бўлиб ўтди. Сурат ўзининг асл жойи — Париждаги замонавий санъат музейи ихтиёрига топширилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Сурат ўтган йил охирида Нью-Йорк божхонасида Бельгиядан жўнатилган посилка ичидан топилган. «Нархи 30 евро турадиган бадиий ўхшатма», дея изоҳ берилган буюм божхоначиларда шубҳа уйғотган ва улар санъатшуносларга мурожаат этишга қарор қилган.
Пикассо томонидан 1911 йилда яратилган сурат йўқолган пайти — 2001 йилда 2,5 миллион долларга баҳоланган. Ҳозирги кунда унинг нархи камида олти баробар ошгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)