Тожикистон Гидрометеорология давлат муассасаси келаси ҳафта мамлакат жанубида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «News.tj» хабар бермоқда.
Идора ахборотида қайд этилишича, 18 августдан 20 августга қадар Тожикистонда ҳаво ҳарорати ўсиши кутилмоқда. Мазкур кунларда водийларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача, Хатлон вилоятидан жанубда эса 44 даражагача исиши мумкин.
Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида, хусусан, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ҳаво ҳарорати 37 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда, шу сабабли ҳам мазкур ҳудудларда сел хавфи сақланиб қолади.
Изоҳ (0)