Японияда император Акихитонинг набираси – малика Какога таҳдидли хат йўллаган кимса қўлга олинди. Мактуб июнь ойи охирида малика таҳсил олаётган Токиодаги Халқаро насроний университетига жўнатилган. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган 33 ёшли эркак собиқ ҳамкасбига «сабоқ бериб қўйиш» мақсадида унинг ташриф қоғозини конверт ичига солиб қўйганини тан олган.
Како —шаҳзода Акисино Фумихито ва малика Акисино Киконинг фарзанди. 20 ёшли маликанинг Мако исмли опаси ва Хисахито исмли укаси бор.
Изоҳ (0)