Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қуш ҳужум қилди. Ҳодиса масжид очилишида рўй берди, деб хабар қилади «Vesti.ru».
Тантанали очилиш маросими вақтида Туркия раҳбари кабутар ва какликларни эркинликка қўйиб юбориши режалаштирилганди. Аммо қушлар қафасни тарк этишни истамади, шундан сўнг Эрдўғонга қушларни битта-битта олиб беришди, у эса қушларни осмонга учириб юборди.
https://www.youtube.com/watch?v=lRHvMbF2Dbg
Какликлардан бири учиб кетишни хоҳламади, қайтиб келиб, давлат раҳбарининг бошига ўрнашиб олишга уринди. Эрдўғон эса қуш ўз истаги билан яна учиб кетмагунча, жимгина кутишни маъқул кўрди.
Изоҳ (0)