Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сўнгги 34 йил ичида биринчи марта Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Asian Age нашрига таяниб.
Моди БААга 16 август куни икки кунлик ташриф билан жўнаб кетади, у ерда Абу-Даби ва Дубайга боради. Ташриф дастуридан мамлакат раҳбарияти билан савдо ва хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўрин олган.
Бундан ташқари, Моди Дубайдаги стадионда ҳинд ҳамжамиятининг тантанали қабулида иштирок этади.
Изоҳ (0)