Чеченистоннинг Гудермес шаҳрида рўй берган автоҳалокат оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИВ вакилига таяниб, «ТАСС» маълум қилган, дея хабар берди «Gazeta.ru».
«Гудермес шаҳридан чиқишда, «Кавказ»автойўлида тўртта машина— Toyota, иккита Lada Priora ва Kia тўқнашиб кетгани оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, икки киши жароҳатланган, улардан бири оғир ҳолатда»,—дея таъкидлаган вазирлик вакили.
Маълумотларга кўра, автоҳалокат қурбонлари орасида икки нафар чегарачи ва ИИВ махсус бўлинмаси ходими бор.
Изоҳ (0)