АҚШнинг Эронга нисбатан санкциялари муддатини узайтириш мантиқсиз, чунки дунё ҳамжамиятининг қолгани уларга риоя қилмайди. Бу ҳақда президент Барак Обама CNN’га берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Ведомости».
Эрон ва халқаро музокарачилар олтилиги 14 июлга ўтар кечаси кўп йиллик Эрон атоми муаммосига барҳам бериш ҳақидаги тарихий келишувга эришди. Унга кўра, қабул қилингн ҳаракатлар режасига риоя қилган тақдирда, Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши, АҚШ ва Евроиттифоқ томонидан аввалроқ киритилган иқтисодий ва молиявий санкциялардан тўлиқ озод этилади. Келишув конгрессда кўриб чиқилади.
«Биз ҳақиқатнинг юзига тик қарашимиз керак: Хитой ва Россия каби бошқа давлатлар Эронга нисбатан санкцияларга ўз ихтиёри билан риоя қилишда давом этмайди», — деди Обама.
Изоҳ (0)