Ироқ ҳукумати мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абади таклиф этган ислоҳотларни бир овоздан маъқуллади. Энди бу ислоҳотларни Ироқ вакиллар Кенгаши тасдиқлаши керак. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ал-Абади вице-президент ва бош вазир ўринбосари лавозимларини бекор қилди, шунингдек, коррупция билан боғлиқ жиноятларни текшириш қўмитасини ташкил этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)