Ироқ бош вазири Ҳайдар Жавод Ал Абадий вице-президент ва бош вазир ўринбосари лавозимини бекор қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Reuters агентлиги қайд этишича, ушбу қарор давлат бюджети ҳолатини яхшилаш учун кўрилаётган чоралардан бири экан.
Қарор Вазирлар Кенгаши ва Ироқ Вакиллик Кенгашига маъқуллаш учун тақдим этилади. Ал Абадий яна коррупцион жиноятларни тергов қилиш қўмитасини ҳам тузишни режалаштирмоқда.
Ҳозирга қадар Ироқда учта вице-президент ва учта бош вазир ўринбосари бор эди.
Изоҳ (0)