3 август, душанба куни Евроиттифоқ Буркина-Фасо бюджетига 60 миллион евро ўтказди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Бу 2015 йил 11 октябрга белгиланган сайловлар арафасида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш учун амалга оширилди.
«Президент Мишель Кафандо билан июнда Брюсселдаги учрашувда 2015 ва 2016 йиллар учун 120 миллион евролик молиявий пакет ажратилишини тасдиқлаган эдим. Бугунги кўмак мамлакатнинг демократик муваффақиятларини мустаҳкамлашга қаратилган», — деди халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича еврокомиссар Невен Мимица.
Евроиттифоқ мамлакатда 2014 йил ноябрида халқаро ташкилотлар билан мувофиқликда бошланган демократик режимга ўтишни қўллаб-қувватламоқда. Таъкидланишича, қолган маблағ сайловлар муваффақиятли ўтиб, конституция меъёрларига кўра ҳукумат тузилгач, ўтказилади.
Изоҳ (0)