Яманнинг Эл-Анад ҳарбий базаси устидан назорат учун олиб борилган шафқатсиз жангларда ўн нафар шиа исёнчилари («Ансор Аллоҳ» ҳаракати тарафдорлари, хусийлар) ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Яна 70 нафар хусий халқ лашкари отрядлари томонидан асирга олинди.
Ҳукумат кучлари «араб коалицияси» кўмагида Адандан 60 км шимолда жойлашган авиабаза ҳудудини «Ансор Аллоҳ» қуролли отрядларидан озод қилишга муваффақ бўлди.
Аввалроқ ҳарбий база ҳудудига кўнгилли аскарларни кучайтириш учун Яман армиясининг учта бригадаси етиб келгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)